Aндижон вилояти ҳокими ҳоким ёрдамчиларининг формаси учун 850 миллион сўмдан ортиқ маблағ ажратди

08:49 27 Декабрь 2021 Жамият
1410 0

Aндижон вилояти маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармасига ҳоким ёрдамчиларининг формаси учун 855 миллион сўм ажратилди.


Aндижон вилояти ҳокими Шуҳрат Aбдураҳмонов томонидан 24 декабрь куни имзоланган фармойишига кўра, 2021 йил III чорак якуни бўйича вилоят маҳаллий бюджети даромадлар режасининг ортиғи билан бажарилган қисми ҳисобига 855 млн. ҳоким ёрдамчиларининг форма кийими учун, шунингдек, вилоят ҳокимлигининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш учун 130 млн. ажратилди.


Шунингдек, вилоят ҳокими фармони билан маҳаллий бюджет заҳира жамғармаси ҳисобидан вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказига 970 миллион 500 минг сўм маблағ ажратди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер