Андижон — “National Geographic” нигоҳида

10:17 08 Апрель 2019 Жамият
1839 0

Саминжон ҲУСАНОВ, “Халқ сўзи”/Андижон. АҚШнинг “National Geographic” телеканали ижодкорлари Андижон вилоятида бўлиб турибди. Насим Мансуров, Вильям Махер ва Патрик Келлидан иборат ижодий гуруҳ аъзолари бир ой мобайнида мамлакатимизнинг диққатга сазовор жойлари, номоддий маданий мероси, миллий ҳунармандлик намуналари ҳамда ижтимоий ҳаётнинг бошқа жиҳатларини тасвирга олишади.

Биз ва жаҳон

— Андижон — жуда ҳам гўзал маскан, — дейди Насим Мансуров. — Бизда, айниқса, вилоят марказидаги жоме мажмуаси, ҳунармандлик дўконлари, қўғирчоқ усталарининг маҳорати, зардўзлик асарлари, пичоқчилик ва темирчилик борасида олиб борилаётган ишлар катта таассурот қолдирди.

Тасвирлар нафақат телеканалда, балки бир кунда 5 миллион фойдаланувчиси бўлган photographylife.com сайтида ҳам намойиш этилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер