Андижон машинасозлик институтида халқаро анжуман ўтказилди

18:53 27 Июль 2023 Жамият
557 0

Фото: “Халқ сўзи”

“Ўзбекистонда биотиббиёт муҳандислиги: муаммо ва истиқбол” мавзусида ўтказилган халқаро илмий-амалий анжуманда Португалия, Латвия, Туркия, Италия ва Жанубий Корея олий таълим муассасаларида фаолият юритувчи профессор-ўқитувчилар, мутахассислар, тадқиқотчилар ва магистрантлар иштирок этди.

Унда Андижон машинасозлик институти, Андижон давлат тиббиёт институти, Португалиянинг Сетубал политехника университети олимларининг мавзуга доир маърузалари тингланди.

— Тадбир давомида соғлиқни сақлаш муассасаларида тиббиёт муҳандисларининг ўрни ва уларни тайёрлашга қўйилаётган талаблар, таълим жараёнининг ўзига хос хусусиятлари, биотиббиётда нанотехнологиялар, шунингдек, тиббий ускуна ва жиҳозларни бошқариш каби йўналишларнинг бугунги кундаги ҳолати, мавжуд муаммо ва уларнинг ечимлари муҳокама қилинди, —дейди Андижон машинасозлик институти илмий ходими Хайрулло Васиев. —Шунингдек, тиббий aсбoб-ускунaлaрнинг oргaнизмгa дaвoлoвчи тaъсирини мoдeллaштириш дaстурлaрини ишлaб чиқиш, сунъий интeллeктдaн биoтиббиёт aмaлиётидa фoйдaлaниш имкoниятлaри, тиббиёт тexнoлoгиялaрини бoшқaришнинг дoлзaрб мaсaлaлaри каби соҳалар бўйича аниқ вазифалар белгилаб олинди.

Анжуман республикамизда тиббиёт соҳасини янада ривожлантириш, бунинг учун хориж тажрибасини оммалаштириш жиҳатлари билан муҳим аҳамият касб этди.

Умиджон МАМАРАСУЛОВ

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер