Андижонда майнинг ферма 1,2 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланди
Фото: Ўзэнергоинспекция
Андижон шаҳрида 1,2 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган майнинг ферма фош этилди. Бу ҳақда Ўзэнергоинспекция АЖ матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, инспекциянинг Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган. Уда Андижон шаҳрида истиқомат қилувчи фуқаро А.С.га қарашли хонадонда 21 дона майнинг қурилмасини тақмоққа тўғридан-тўғри улаб, ноқонуний фойдаланиб келаётганлиги аниқланган.
Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, ушбу қоидабузарлик натижасида электр таъминоти корхонасига 1,2 миллиард сўмлик зарар етказилгани аниқланган.
Билдирилишича, ҳозирда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг