Андижон давлат университети тадқиқотчилари такомиллаштирилган сув иситиш коллекторини яратди

15:08 16 Декабрь 2022 Жамият
598 0

Иллюстратив фото

Андижон давлат университетининг қайта тикланувчи энергия манбалари лабораториясида такомиллаштирилган сув иситиш коллектори яратилди. Хўш, унинг афзалликлари нимада?

— Оддий коллекторда қуёш нурининг 60 фоизидан фойдаланилади, холос,-дейди тадқиқотчи Абдухалил Эралиев. —Сабаби, 40 фоиз нур қувурлар орасидан ўтиб, беҳуда сарфланади. Биз қувурлар ортига нур қайтарувчи мослама ўрнатиш орқали унга тушаётган қуёш нуридан юз фоиз фойдаланишни йўлга қўйдик. Натижада коллектор иш фаолиятидаги унумдорлик 30 фоизга ортди. Оддий мисол, анъанавий коллекторларда сув уч соатда қайнаса, бизнинг коллекторда бунинг учун икки соат вақт сарфланади.

Ҳозирда ушбу ихтирога патент берилди. Андижон давлат университети томонидан қурилмани амалда синаб кўриш учун 80 миллион сўм маблағ ажратилди.

Саминжон ҲУСАНОВ, «Халқ сўзи».

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер