Aмерикалик ўқувчи мактабга олиб келган бомба тасодифан портлади
AҚШнинг Мичиган штатида мактаб ўқувчиси синфга қўлбола ясалган бомбани олиб келиб, уни тасодифан портлатиб юборди. Бу ҳақда маҳаллий полиция Тwиттер'даги аккаунтида хабар берди.
Тергов маълумотларига кўра, 16 ёшли мактаб ўқувчиси тасодифан таълим муассасасига олиб келинган қурилмани портлатиб юборган, портлаш натижасида у ўртача даражада тан жароҳати олган ва касалхонага ётқизилган. Яна тўрт нафар талаба енгил тан жароҳати олиб, ўзлари тиббий муассасага мурожаат қилишди. Мактабдаги барча ўқувчилар эвакуация қилинди.
Воқеа юзасидан қўшимча тергов ишлари олиб борилмоқда, шу жумладан ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари портлаган модданинг таркибини аниқлашга уринишмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг