Америкалик лотереяда икки марта 4 миллион доллар ютиб олди
Мичиган штати фуқароси Марк Кларк уч йил ичида иккинчи маротаба лотереяда 4 миллион доллар ютиб олди, дея хабар беради UPI.
Ҳимоя қатламини ўчираётганда марҳум отасидан қолган "сеҳрли танга" дан фойдаланган Кларкнинг сўзларига кўра, айнан шу омадли танга, эҳтимолки, унга ғалаба қозонишига ёрдам берган.
"Ҳеч қачон бир кун келиб миллионларни (таҳ. долларни) ютаман деб ўйламайсан. Айниқса, бунинг икки марта содир бўлиши хаёлингга ҳам келмайди", дея қўшимча қилди лотереяда икки маротаба 4 миллион доллар ютиб олганидан ҳайратда қолганини яширмаган Марк.
Маълум бўлишича, Кларк пулларини таътилга ҳамда ўғли ва оиласи учун сарфлашни режалаштирмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг