Amazon “ақлли” музлатгичлар устида ишламоқда

09:35 08 Октябр 2021 Дунё
585 0

Amazon ақлли музлатгич лойиҳаси устида ишламоқда. У ўзига жойлаштирилган маҳсулотларнинг яроқлилик муддати ва миқдорини кузатиб боради ҳамда Amazon Fresh ва Whole Foods дўконларидан зарур маҳсулотларни мустақил равишда буюртма қилади.

Business Insider нашрининг ёзишича, автоматик кўриш технологиялари ўрнатилган музлатгичларда қўлланилган технология Amazon Go дўконларида ҳам татбиқ қилинади. Манбага кўра, қурилма Alexa овозли технология  билан тўлдирилиши мумкин.

Лойиҳани амалга ошириш учун камида икки йил вақт кетган, бироқ расмий ишга туширилиш санаси ҳозирча номаълум. Компания эса бунга изоҳ беришдан бош тортди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер