Алоқа ва ахборотлаштириш хизматлари ҳажми қарийб 80 триллион сўмга етди
2025 йилда Ўзбекистонда алоқа ва ахборотлаштириш хизматлари ҳажми 79,5 триллион сўмни ташкил этган. Бу ҳақида Миллий статистика қўмитаси маълумот берди.
Мазкур турдаги хизматларнинг ҳудудлар кесимидаги ҳажми тақсимланганда энг катта улуш Тошкент шаҳри ҳиссасига тўғри келган. Пойтахтда 2025 йил давомида 57,8 триллион сўмлик ахборотлаштириш хизмати амалга оширилган.
Иккинчи поғонани 2,8 триллион сўмлик кўрсаткич билан Фарғона ва Самарқанд вилоятлари бўлишиб олган бўлса, учинчи ўринда 2,6 триллион сўмлик кўрсаткич билан Тошкент вилояти қайд этилган.
Шунингдек, 2025 йил давомида Қорақалпоғистон Республикасида 1,4 триллион сўм, Андижон вилоятида 1,8 триллион сўм, Бухоро вилоятида 1,3 триллион сўм, Жиззах вилоятида 1,1 триллион сўм, Қашқадарё вилоятида 1,8 триллион сўм, Навоий вилоятида 963,2 миллиард сўм, Наманган вилоятида 1,6 триллион сўм, Сурхондарё вилоятида 1,4 триллион сўм, Сирдарё вилоятида 631,1 миллиард сўм ҳамда Хоразм вилоятида 1,5 триллион сўмлик алоқа ва ахборотлаштириш хизматлари кўрсатилган.
Қўмита маълумотларига кўра, ушбу кўрсаткич 2024 йилнинг мос даври билан солиштирганда 22,7 фоизга ошган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг