Алкоголли маҳсулотларни 20 ёшга тўлмаган шахсларга сотиш тақиқланади
Алкоголли маҳсулотларни қуйидаги ҳолларда сотиш тақиқланади.
— савдо автоматлари орқали;
— болалар ўйинчоқлари, конфетлар ёки болалар ассортименти бошқа товарлари кўринишида;
— сотиш жойларида алкоголли ичимликлар 20 ёшга тўлмаган шахсларга сотилмаслиги, шунингдек алкоголли маҳсулотларнинг инсон соғлиғига салбий таъсири тўғрисидаги огоҳлантирувчи ёзувлар бўлмаганда;
— алкоголли маҳсулот идишида алкоголли маҳсулотларни истеъмол қилиш инсон соғлиғига салбий таъсир кўрсатиши тўғрисидаги матн ёки расм шаклидаги тиббий огоҳлантириш мавжуд бўлмаганда, шунингдек, идентификация воситаси билан мажбурий рақамли маркировкаланмаганда;
— 20 ёшга тўлмаган шахсларга.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг