"Ал-Садд" чемпионлар лигасини тарк этди
Кеча, 16 апрель куни футбол бўйича Осиё Элит чемпионлар лигаси мусобақасининг чорак финал ўйинлари старт олди. Саудия Арабистонида марказлашган ҳолда ташкил этилаётган турнирнинг дастлабки баҳсида Қатарнинг "Ал-Садд" жамоаси Япониянинг "Виссел Кобе" клуби билан куч синашди.
Учрашувнинг асосий вақти 3:3 ҳисобидаги дурранг натижа билан якунланди. Голларга Қатар клубидан Рафа Мурика (2 та) ва Роберто Фирмино муаллифлик қилди. "Виссел Кобе"нинг жавоб голлари эса Ёшинори Муто, Юя Осака ва Юсуки Идегучи ҳисобига ёзилди.
Асосий вақт дурранг билан якунлангач, ғолиб номи пенальтилар сериясида аниқланди. Футбол лотереясида эса омад Япония клубига кулди. Қатар клубининг бразилиялик футболчиси Клаудиньо зарбада адашди.
Шу тариқа "Виссел Кобе" турнирнинг дастлабки ярим финалчисига айланди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг