Акциз маркасиз тамаки маҳсулотларини муомалага киритилишининг олди олинди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Навоий вилоят бошқармаси томонидан ИИБ ва Божхона ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Кармана тумани “Оқтош” ЙПХ масканида фуқаро А.Б.нинг “Epica” русумли автотранспорт воситаси тўхтатиб кўздан кечирилганда фуқаро А.Ж. 4 хил турдаги хорижда ишлаб чиқарилган 3 460 қути акциз маркасиз тамаки маҳсулотини Навоий шаҳрида ўтказиш мақсадида олиб келаётганлиги аниқланиб, унинг хонадонидан яна 140 қути тамаки маҳсулоти ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолат юзасида Жиноят кодексининг 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг