Аксарият немислар Германия қочқинларни қабул қилишига қарши чиқди

15:18 05 Март 2024 Дунё
342 0

Фото: AP

Германияда қочқинларни қабул қилишга шубҳа кучайган. Чунки фуқароларнинг аксарияти бу борада чегарага етилган деб ҳисоблайди ва иммиграциянинг салбий оқибатларидан хавотирда.

Бу ҳақда Германиянинг “Stern” журнали “Bertelsmann” жамғармаси тадқиқоти натижаларидан келиб чиқиб хабар тарқатди.

Сўров натижаларига кўра, иммиграцияга нисбатан шубҳа ва салбий оқибатлардан қўрқиш қочқинлар сонининг кўпайиши ҳамда энергетика инқирози ва инфляция каби оғир шароитлар туфайли сезиларли даражада ошган. Аксарият немислар қўшимча фаровонлик харажатлари, мактаблардаги муаммолар ва уй-жой этишмаслигидан тобора кўпроқ ташвишланмоқда.

Агар 2021 йилда респондентларнинг 36 фоизи Германия энди қочқинларни қабул қилмаслиги керак деб ҳисоблаган бўлса, бугунги кунда фуқароларнинг 60 фоизи ушбу нуқтайи назарга қўшилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер