Ахборот ва алоқа соҳасидаги корхоналар сони кўпайди

11:08 12 Январь 2024 Жамият
396 0

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-ноябрь ойларида ахборот ва алоқа соҳасида 2 746 та янги корхоналар ташкил этилган.

Ахборот ва алоқа соҳасида янги ташкил этилган корхоналар сони 2022 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 1,1 баробарга ошган.

Сўнгги йилларда ахборот ва алоқа соҳасида янги ташкил этилган корхоналар сони (январь-ноябрь ойларида):

— 2019 йил – 1 560 та

— 2020 йил – 1 740 та

— 2021 йил – 2 382 та

— 2022 йил – 2 423 та

— 2023 йил – 2 746 та.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер