Айрим маҳсулотлар ҚҚСдан озод этилади
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Заргарлик саноатини янада ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори қабул қилинди.
Унга кўра, Молия вазирлиги Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда 2021 йил 1 майга қадар Солиқ кодексига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчаларни киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига киритилишини таъминлайди:
қимматбаҳо металларни ишлаб чиқаришда ҳосил бўладиган парчаларни ва чиқиндиларни, қимматбаҳо металларнинг ўлчов пластиналари ва гранулалари, қимматбаҳо ва ярим қимматбаҳо тошлар, қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган ярим тайёр маҳсулотларни реализация қилиш бўйича айланмани қўшилган қиймат солиғидан озод этиш;
2023 йил 1 мартга қадар “Ўзбекзаргарсаноати” уюшмасига аъзо бўлган заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчи якка тартибдаги тадбиркорларга “Ҳунарманд” уюшмаси аъзолари учун берилган солиқ имтиёзларини татбиқ этиш.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг