Айрим ходимларга уларнинг талабига кўра мажбурий тартибда иш ҳақи сақланмаган ҳолда таътил берилади
Фото: “Халқ сўзи”
Ходимнинг хоҳишига кўра иш ҳақи сақланмайдиган таътил қуйидагиларга мажбурий тартибда берилади:
1941–1945 йиллардаги уруш қатнашчиларига ва имтиёзлари бўйича уларга тенглаштирилган шахсларга – ҳар йили 14 календарь кунгача;
I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга – ҳар йили 14 календарь кунгача;
2 ёшдан 3 ёшгача бўлган болани ҳақиқатда парваришлаётган боланинг ота-онасидан бирига (васийсига), бувисига, бобосига ёки бошқа қариндошига;
12 ёшга тўлмаган икки ва ундан ортиқ нафар болани ёки 16 ёшга тўлмаган ногиронлиги бўлган болани тарбиялаётган ота-онасининг бирига (ота-онанинг ўрнини босувчи шахсга) – ҳар йили 14 календарь кунгача;
қонунчиликда ва меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларда, шунингдек меҳнат шартномаси шартларида назарда тутилган ҳолларда бошқа ходимларга.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг