Аҳолининг айрим тоифаларига 500 минг сўмдан моддий ёрдам берилади (батафсил)

11:22 31 Июль 2021 Ҳужжатлар
1899 0

“Кам таъминланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар фарзандларини қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, 2021 йилнинг август ойида аҳолининг қуйидаги қатламларига 500 минг сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам кўрсатилади:

➖ боқувчисини йўқотганлик пенсияси ёки нафақасини олувчи оилаларнинг 18 ёшга тўлмаган фарзандларига;

➖ ногиронлиги бўлган 18 ёшга тўлмаган болаларга.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туман (шаҳар) ҳокимлари, сектор раҳбарлари ҳамда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг ҳудудий бўлинмалари раҳбарлари – “Темир дафтар”га киритилган оилаларнинг 18 ёшгача бўлган фарзандлари сонидан келиб чиқиб, тўлов ведомостларини шакллантиради ҳамда туман (шаҳар) маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимлари орқали уларга моддий ёрдам пулларининг жорий йил 25 августга қадар манзилли етказилишини таъминлайди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер