Аҳоли турмуш фаровонлигига дахлдор вазифалар ижроси қандай?

11:54 23 Сентябр 2021 Жамият
732 0

Ҳасан ПАЙДОЕВ - “Халқ сўзи”

Бугун ҳар бир фаолиятимизда халқ манфаати ва мамлакатни ҳар томонлама ривожлантириш масалалари устуворлик касб этади. Бу энг асосий масала.

Хўш, Ватан тараққиёти ҳамда аҳоли турмуш фаровонлигига дахлдор  вазифалар ижроси қандай? Бу жараёнларда секторлар, айниқса, иккинчи секторнинг ўрни қандай бўляпти?

Мухбиримиз шулар хусусида Шаҳрихон тумани прокурори, иккинчи сектор раҳбари, масъул ходимлари томонидан амалга оширилаётган ишлар билан қизиқди.

Таъкидлаш жоизки, Шаҳрихон туман прокуратураси томонидан Президентимиз тегишли қарор ва Фармонлари ижросига жиддий эътибор қаратиб келмоқда. Хусусан, сектор раҳбарлари бевосита ҳудудларга чиққан ҳолда, фуқаролар билан янгича стратегия ва тизим асосида мулоқот ўтказиб, долзарб муаммоларни ўрганиш юзасидан сайёр қабуллар ташкил этиш бўйича тизимли равишда ишларни ташкил этяпти.

Айни пайтда 2-сектор ҳудудида жами 19 та маҳалла фуқаролар йиғинлари мавжуд бўлиб, уларда 12 минг 587 та хонадонда 73 минг 941  нафар аҳоли  истиқомат қилади. Ушбу маҳаллалардаги кўмакка муҳтож оилаларни қўллаб-қувватлаш бўйича рўйхат шакллантирилган бўлиб, унга 2 минг 379 та оила “темир дафтар”га киритилган. Ушбу оилаларга 13 та йўналишда 2 млрд. 479 млн. 101 минг сўмлик ёрдамлар кўрсатилди.

Бундан ташқари, эхтиёжманд  оилаларни ойлик даромади 3 млн. сўмдан ошириш ва камбағалликдан чиқариш бўйича секторда 2354 та эҳтиёжманд оилалар, 2381 нафар меҳнатга лаёқатли ишсиз фуқароларнинг бандлиги таъминланди. Натижасида оилаларнинг ойлик ўртача даромади 3 млн. сўмдан ошган жами 2354 та оилалар “темир дафтар” рўйхатидан чиқаришга эришилди.  Ҳозирда 2-сектор ҳудудида “темир дафтар”да қолган 25 та оилаларни МФЙ раислари ва фаоллари ҳамда сектор ишчи гуруҳи аъзолари томонидан камбағалликдан чиқариш ишлари олиб борилмоқда, уларга турли йўналишларда ёрдам кўрсатиляпти.

Бундан ташқари, ёшлар ва аёллар билан ишлашга доир янги тизим жорий этиш бўйича “ёшлар дафтари” ва “аёллар дафтари” юритилишини таъминлашда белгиланган вазифалар юзасидан сектор ҳудудларида бир қанча ишлар олиб борилмоқда.

Жумладан, “ёшлар дафтари”га 1032 нафар ёшлар киритилган бўлиб, уларни иш билан таъминлаш, турмуш тарзини яхшилаш,  тадбиркорликка жалб этиш ва бошқа ижтимоий ёрдамларни кўрсатиш мақсадида бугунги кун ҳолатига жами 716 нафар ёшларни бандлигини таъминланди.

Масалан, дафтардаги 603 нафарига 10 сотихдан ер ажратиш орқали, 22 нафари жамоат ишларига, 26 нафари қурилиш, 23 нафари хусусий секторлар, 15 нафари фермер хўжаликлари ҳамда 27 нафари давлат ташкилотларига ишга жойлаштирилди. 168 нафар ёшларга имтиёзли кредит маблағлари ажратилди. 19 нафарига даволаниш учун моддий ёрдамлар кўрсатилди, 3 нафар ёшнинг  уй-жойлари таъмирлаб берилди.

Бундан ташқари, “аёллар дафтари”га 1045 нафар аёллар киритилган бўлиб, шундан ижтимоий ҳимояга муҳтож ишсиз 805 нафар хотин-қиз, ишсиз 475 нафар аёл бандлиги таъминланди. Касб-ҳунарларга ўқиш истагини билдирган 41 нафар аёлни тўлиқ касб-ҳунарга ўқитилди, тадбиркорлик қилиш истагида бўлган 526 нафар аёлларга тўлиқ имтиёзли кредитлар ажратилди. Психологик ёрдамга муҳтож 39 нафар аёлга маҳаллалардаги “Аёллар маслаҳат кенгаши” фаоллари ҳамкорликда психологик маслаҳатлар берилди. Натижада рўйхатга киритилганларнинг барчаси “аёллар дафтари”дан тўлиқ рўйхатдан чиқарилишига эришилган.

Ҳозирги кунда 2-сектор бўйича шу йилнинг 2-чораги учун “аёллар дафтар”га 1026 та аёл рўйхатга олиниб, туман прокуратураси ва 2-сектор штаби ишчи гурух аъзолари, МФЙ ходимлари ҳамда тегишли ташкилот ва муассаса ходимлари билан хамкорликда уларнинг муаммолари ўрганилиб, зарур ёрдамлар кўрсатиляпти.

Бундан ташқари, ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш бўйича Шаҳрихон тумани 2-сектор ҳудудидаги “Қумтепа” МФЙда жойлашган Шаҳрихон агротехнологиялар техникумини фойдаланилмай турган собиқ ошхона биносининг 110 м2 қисмини сектор раҳбари ташаббуси билан замонавий кутубхона ташкил этилди. Кутубхона 30 ўринлик бўлиб, унга 6 дона компьютер, 2 мингдан ортиқ турли бадиий, сиёсий-ҳуқуқий адабиёт китоблари фойдаланиш учун топширилди.

Шу билан бирга, сектор рахбари ташаббуси билан “Қумтепа” МФЙда “PRISTJ TEKS-AND” хусусий корхонага бўш турган қаровсиз бино ноль қийматда ва 100 млн. сўмлик имтиёзли кредит асосида олиб берилиши натижасида 20 та янги иш ўрни яратилиб, уларга хотин-қизлар жалб этилди.

Шунингдек, ушбу маҳаллада яшовчи фуқаро М. Ашурова хонадонига эшик-ромлар, хонадоннинг узунлиги 35 метрни ташкил этган қўрғон девори шлакабетон билан ўраб берилди, уй-жойи таъмирланди. Шу билан бирга, унга 2 млн. сўмлик озиқ-овқат ва нақт пул берилди.

Умуман олганда, олиб борилаётган ишлардан одамлар миннатдор. Бугунги кундан рози ва эртанги кунга ишончи юксак бўлган юртда эса тараққиёт, фаровонлик, тинчлик бардавомдир.

 

“Халқ сўзи”

Ҳасан ПАЙДОЕВ олган суратлар.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер