Афросиёб поездида "Техник ўқув амалий машғулот" ўтказилди
Фото: Хасан Пайдоев / «Халқ сўзи»
Бугун Тошкент марказий темирйўл вокзалида Афросиёб поезди билан юзага келиши мумкин бўлган фавқулотда вазиятларда, поезд бошлиғи ва вагон кузатувчиларига, йўловчилар хавфсизлигини таъминлаш ва уларни эвакуация қилиш билан боғлиқ техник ўқув амалий машғулоти ўтказилди.

⠀Ўқув тайёргарлиги давомида поезд бошлиғи ва вагон кузатувчиларига қуйидаги кўникмалар бериб ўтилди:
⠀— йўловчи поездларда фавқулодда вазиятлар содир бўлганда йўловчиларга максимал даражада қулай шароит яратиш, уларнинг саросимага тушишига йўл қўймаслик, зарур ҳолларда дори-дармон, ичимлик суви ва озиқ-овқат билан таъминлаш;

⠀— эвакуация қилиш учун бошқа йўловчи поезд келганда, хавфсизлик талабларига риоя қилган ҳолда йўловчиларни кўчирилишини таъминлаш, биринчи ўринда эса, кўчирилаётган йўловчиларнинг ҳаёти ва соғлиғини сўзсиз таъминлаш;
⠀Шунингдек, фавқулодда вазиятлар содир бўлганда, ходимлар меҳнат муҳофазаси, техника ҳамда ёнғин хавфсизлиги қоидалари ва талабларига амал қилган ҳолда иш фаолиятини олиб бориши кераклиги тушунтирилди.



«Халқ сўзи»,
Фото: Хасан Пайдоев / «Халқ сўзи».
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг