Афғонистонда масжидга қилинган ҳужум оқибатида олти киши ҳалок бўлди
Архив сурат
Афғонистон ғарбидаги Ҳирот вилоятидаги масжидга уюштирилган ҳужум оқибатида олти киши ҳалок бўлди, бир киши яраланди. Бу ҳақда маҳаллий «Pajhwok» агентлиги хабар берди.
Манбага кўра, ташриф буюрувчиларга ҳужум қуролланган шахс томонидан амалга оширилган.
«Agence France-Presse» Афғонистон Ички ишлар вазирлигига таяниб хабар беришича, ҳужум 29 апрель куни кечқурун Ғузор туманида содир бўлган.
Ҳозирча ҳеч қайси гуруҳ ҳужум учун жавобгарликни ўз зиммасига олмаган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг