Адлия вазирлиги сохта хатлар ҳақида огоҳлантирди
Адлия вазирлиги сўнгги вақтларда тадбиркорлар ва фуқаролардан электрон почта орқали вазирлик номидан юборилаётган турли мазмундаги хатлар бўйича мурожаатлар келиб тушаётганини маълум қилди.
Адлия вазирлиги бундай кўриниш ва мазмундаги хатлар вазирликка тегишли эмас ва фейк хабарлар эканини билдирди.
Билдирилишича, мазкур хатдаги ҳаволалар ва QR-код сизнинг маълумотларингизни ўғирлайдиган сохта сайтларга ҳам йўналтириши мумкин.
«Тадбиркорлардан ва фуқаролардан фирибгарларга алданиб қолмасликни ва фейк хабарларга ишонмасликни сўраймиз», — дейилади вазирлик огоҳлантириш хабарида.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг