Адлия аралашуви билан тадбиркорнинг мурожаати ижобий ҳал бўлди

11:39 07 Декабрь 2023 Жамият
408 0

Янгиер шаҳридаги “Imkon Avto Logistik” МЧЖ ҳамда Мирзаобод туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси ўртасида 2022 йил 1 апрелда транспорт ва механизм хизмат кўрсатиш бўйича шартнома тузилган бўлиб, масъулияти чекланган жамияти томонидан 32.602.676 сўмлик хизматлар тўлиқ кўрсатилган.

Бироқ, Мирзаобод туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан шартнома мажбуриятлари бажарилмай, кўрсатилган хизматлар учун тўлов амалга оширилмаган. 

Янгиер шаҳар адлия бўлимига МЧЖ раҳбари томонидан йўлланган ушбу мазмундаги мурожаат қонунчилик талаблари асосида ўрганилди.

Маълум бўлишича, масъулияти чекланган жамияти томонидан Мирзаобод туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонасига 32.602.676 сўмлик қарздорликни сўндириш бўйича бир неча маротаба талабнома ва хатлар билан мурожаат қилинган, бироқ натижа бўлмаган. Ушбу қарздордик солиштирма далолатнома орқали ҳам ўз исботини топган. 

Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг тегишли бандида кечиктирилган тўловлар учун ҳар бир кун учун 0,1 фоиз миқдорида жарима тўлаш лозимлиги кўрсатилган.

Ўзбекистон Республикаси ФКнинг 242-моддасига биноан, агар мажбуриятни бажариш муддати кўрсатилмаган ёки талаб қилиб олиш пайти билан белгилаб қўйилган бўлса, кредитор ҳар қачон ижрони талаб қилишга, қарздор эса ижрони ҳар қачон амалга оширишга ҳақли бўлади. Мажбуриятни дарҳол бажариш вазифаси қонун, шартнома ёки мажбуриятнинг моҳиятидан англашилмаса қарздор бундай мажбуриятни кредитор талаб қилган кундан бошлаб етти кунлик муддат ичида бажариши шарт.

Юқоридагиларга асосан Янгиер шаҳар адлия бўлими томонидан “Imkon Avto Logistik” МЧЖ манфаатида Гулистон туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси киритилди.

Натижада суднинг ҳал қилув қарори билан Мирзаобод туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси ҳисобидан “Imkon Avto Logistik” МЧЖ фойдасига 32.602.676 сўм асосий қарз ва 5.000.000 сўм ҳар бир кечиккан кун учун пеня, шунингдек, республика бюджетига 852.881,84 сўм давлат божи ундирилиши белгиланди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер