Адабиёт осмонида бири — қуёш, бири — ой

20:57 01 Март 2019 Жамият
4981 0

Фото: Динара Чиркова/“Халқ сўзи”.

Адиблар хиёбонида Ўзбекистон Қаҳрамони Озод Шарафиддинов ҳамда Халқ шоираси Зулфия Исроилова таваллудига бағишланган маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Унда давлат ва жамоат арбоблари, ижодкорлар, шоиранинг яқин қариндошлари, ёш қаламкашлар, ОАВ ходимлари, кенг жамоатчилик вакиллари қатнашди.

— Президентимиз томонидан сўнгги йилларда миллий адабиётимиз ривожига алоҳида эътибор қаратилиб, адабиётимиз равнақига муносиб ҳисса қўшган улуғ адибларимизнинг хотирасига ҳурмат ва эҳтиром кўрсатиш, уларнинг адабий меросини асраб-авайлаш, бугун ижод қилаётган шоир ҳамда ёзувчиларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, ёш истеъдодларни рағбатлантиришда катта ишлар амалга оширилмоқда, — дейди Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Адабиёт тарғибот ва тадбирларни уюштириш бўлими бошлиғи, шоира Фароғат Худойқулова. — Бу борада Ёзувчилар уюшмаси Зулфияхоним издошлари клубини ташкил этди, бир неча нафар Зулфия номидаги Давлат мукофоти соҳибаларининг баёзлари чоп этилди, қолаверса, муаллифлик китоблари яқинда нашрга тайёрланмоқда. Буларнинг барчаси нафақат шоиранинг ёрқин хотирасига, балки адабиётга, ижодга бўлган юксак ҳурмат-эҳтиром белгиси ҳам ҳисобланади.

Тадбир доирасида Ўзбекистон Қаҳрамони Озод Шарафиддинов таваллудининг 90 йиллиги муносабати билан унинг сермаҳсул ижод йўли ва қолдирган маънавий мероси ҳақида сўз юритилди. Бетакрор истеъдоди, Ватанга муҳаббат, вафо ва садоқат туйғусини, олижаноб инсоний фазилатларни юксак пардаларда тараннум этган етук бадиий асарлари, ибратли ҳаёти ва ижтимоий фаолияти билан миллий адабиётимиз ҳамда маданиятимиз ривожига, халқимиз маънавиятини юксалтиришга улкан ҳисса қўшган ҳар иккала ижодкор асарлари бугун ҳам ўз аҳамиятини йўқотмагани таъкидланди.

Иштирокчилар Зулфияхоним ҳамда Озод Шарафиддинов монументлари пойига гуллар қўйди.

Юлдуз Ўрмонова (“Халқ сўзи”).

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер