Абдулазиз Комилов Афғонистонга боради

14:04 22 Февраль 2021 Сиёсат
893 0

2021 йилнинг 23 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Афғонистон Ислом Республикасига амалий ташриф билан боради. Бу ҳақда ТИВ хабар берди.

Бўлажак учрашувлар ва музокаралар чоғида Ўзбекистон-Афғонистон муносабатларининг ҳозирги ҳолати ва келгусида ривожланиш истиқболларини муҳокама қилиш режалаштирилган.

Минтақалараро савдо айланмасини ошириш, Марказий ва Жанубий Осиёни боғлайдиган қўшма транспорт-коммуникация лойиҳаларини амалга оширишнинг янги имкониятлари бўйича фикр алмашилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер