Месси яна бир рекорд ўрнатди
Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионель Месси ЖЧ-2018 мусобақасида Нигерия терма жамоаси дарвозасини ишғол қилиб, яна бир рекорд ўрнатди.
Twitter ижтимоий тармоғида статистикалар билан танишиб борувчи Gracenote Live статистик аккаунти берган хабарга кўра, бу гол орқали Месси жаҳон чемпионатлари тарихида ёшининг бир йўла учта ўнйиллигида гол урган илк футболчига айланди.
Месси илк марта ЖЧ-2006да, ҳали 19 ёшга тўлмаган вақтида гол урганди. ЖЧ-2014да голлар урганида унинг ёши 27да бўлган. Нигерия терма жамоасига қарши ўйинда гол киритган Месси уч кун муқаддам 31 ёшга тўлганди.
Эслатиб ўтамиз, Аргентина терма жамоаси Нигерияга қарши учрашувда 2:1 ҳисобида ғалаба қозониб, катта қийинчиликлар эвазига нимчорак финал йўлланмасини қўлга киритди. 1/8 финалда терма жамоа Францияга қарши майдонга тушади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг