9 ва 11-синфлар учун якуний давлат аттестацияси имтиҳонлари шу йил 26 майдан 15 июнгача ўтказилади
архив сурат
9 ва 11-синфлар учун якуний давлат аттестацияси имтиҳонлари 2025 йил 26 майдан 15 июнгача ўтказилади (жисмоний тарбия ва касбий таълим фани бундан мустасно).
Чет тили фанлари ҳамда умумтаълим фанини билиш даражаси тўғрисида давлат намунасидаги сертификати бўлган ўқувчилар имтиҳондан озод қилинади.
Тегишли фанлар бўйича, якуний давлат аттестацияси ўтказилиши белгиланган кундан бир кун олдин, қуръа ташлаш йўли билан (ёзма шаклда ўтказиладиган фанлар бўйича) шакллантирилган вариантлар орасидан 2 та вариант танланади.
Танланган 2 та имтиҳон вариантлари вазирликнинг расмий веб-сайтида эълон қилинади ва ушбу вариантлар асосида республика бўйича барча битирувчилар якуний давлат аттестациясини топширади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг