890 нафар битирувчи иш билан таъминланади
Бу йил Тошкент давлат аграр университети Андижон филиалини 1097 нафар битирувчилар тамомлайди. Улардан 207 нафари ҳозирдан муқим иш жойига эга. Бироқ, 890 нафар битирувчиларнинг тақдири нима бўлади? Институтда бўлиб ўтган «Ҳоким ва ёшлар» тадбирида бу савол ҳам ўз ечимини топди.
— Бу галги учрашув расмиятчиликдан холи бўлди, — дейди талаба Наргизахон Абдуллаева.-Ҳокимлар тумандаги имкониятдан келиб чиққан ҳолда битирувчиларни ишга таклиф қилдилар. Шахсан мен Шаҳрихон туманида қишлоқ хўжалиги соҳасида меҳнат фаолиятимни бошлайдиган бўлдим.
Ҳокимларнинг ишонч билдиришларича, битирувчилар уч кун муддат ичида доимий иш жойи билан таъминланадилар.
Саминжон ҲУСАНОВ,
«Халқ сўзи»
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг