8 нафар ўқувчи 22-Осиё физика олимпиадасида иштирок этади

13:16 17 Апрель 2022 Жамият
1059 0

Бугун физика фанидан халқаро олимпиадаларда иштирок этувчи Ўзбекистон терма жамоасига номзодларни саралашнинг 3-босқичи бўлиб ўтмоқда.

Иштирокчиларга ёзма иш учун турли қийинлик даражасидаги 5 та топшириқ берилди, ҳар бир топшириқ қийинлик даражасига кўра турлича балл билан ҳамда барча топшириқлар умумий 50 балл билан баҳоланади. Топшириқларни бажариш учун иштирокчиларга 5 соат вақт ажратилади.

Ушбу саралаш босқичида 8 нафар ўқувчи саралаб олинади ҳамда 23 — 31 май кунлари Ҳиндистон давлати ташкилотчилигида масофавий (онлайн) шаклда ўтказиладиган 22-Осиё физика олимпиадаси (APhO)да иштирок этадилар.

Бундан ташқари, Осиё физика олимпиадасида иштирок этиб, энг юқори балл тўплаган 5 нафар иштирокчи нуфузли халқаро физика олимпиадаси (IPhO)да иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер