722,2 миллион сўмлик найранг иш бермади

21:35 16 Февраль 2021 Жамият
958 0

Иллюстратив фото

Сирдарё вилояти божхона бошқармаси «Сирдарё» чегара божхона пости ходимлари томонидан қўшни давлатдан кириб келган фуқаро М.А. бошқарувидаги “MERCEDES BENZ 930.21" русумли юк автотранспорт воситаси ўрнатилган тартибда инспекцион кўрик мажмуаси ёрдамида текширувдан ўтказилди.

Натижада, автотранспорт воситасининг юкхона ва салони ётоқ қисми тагида яширилган, йўл-юк ҳужжатларида ва йўловчи божхона декларациясида кўрсатилмаган ҳамда оғзаки савол-жавобда маълум қилинмаган, умумий қиймати 722 295 000 сўмлик 86 турдан иборат бўлган товарлар борлиги аниқланди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер