7 ойда қанча резина шиналар ишлаб чиқарилгани маълум қилинди
Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2023 йилнинг январь-июль ойларида йирик корхоналар томонидан 559 минг дона резина шиналар ишлаб чиқарилган.
Резина шиналар ишлаб чиқариш ҳажми 2022 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 4,1 % га ошган.
2023 йилнинг июнь ойида йирик корхоналар томонидан 19 минг дона резина шиналар ишлаб чиқарилган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг