Давлатобод туманида 68 ёшли фуқаро тест топширди
Қудратилла Нажмиддинов/«Халқ сўзи». Давлатобод туманидаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги вилоят бўлими биносида тест жараёнларининг биринчи кунида кекса фуқаро ёшлар қаторида синов залига келди. 68 ёшли Абдулбоқи Мақсудов бир неча йилдан буён туризм йўналишида иш олиб боради. Айнан, шу соҳада олий маълумотли бўлишни мақсад қилган.
— Олийгоҳларга кириш имконияти кенгайганини кўриб, аҳдим янада қатъийлашди, — дейди ёши улуғ абитуриент. — Ўқиш учун Наманган муҳандислик-технология институтини танламоқчиман. Тест синовларига ҳозирлик кўрдим. Насиб қилса, талаба бўламан, албатта.
Институт ректори мақсади йўлида собит турган отахонга муваффақият тилади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг