65 ёшдан ошганларнинг кўчага чиқиши тақиқланди
Фото: www.google.com
Туркия ҳукумати коронавирус юқтириш хавфи сабабли ёши 65дан ошган шахсларнинг кўчага чиқишини тақиқлади. Бу ҳақда мамлакат ички ишлар вазирлиги хабар берди.
“Якшанба соат 00.00дан бошлаб ёши 65дан ошган ҳамда сурункали касалликлари бўлган шахсларнинг кўчага чиқиши ва паркларда, боғларда ҳамда шунга ўхшаш очиқ майдонларда сайр қилиш тақиқланади“, — дейилади хабарда.
Охирги маълумотларга кўра, Туркияда коронавирусга чалинганлар сони 670 нафарга етган.
Эслатиб ўтамиз, бутун дунё бўйича 234 мингдан ортиқ киши бу касалликка чалинди, 10 мингга яқин киши вафот этди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг