5та ОТМ бакалавриатга кириш имтиҳонларини мустақил ўтказади
Ҳукумат қарорига мувофиқ, 2021 йил 1 мартга қадар трансформация қилиш учун 5 та ОТМ очиқ танлов асосида саралаб олинади.
2021/2022 ўқув йилидан тажриба-синов тариқасида трансформация қилинадиган олий таълим муассасаларида:
бакалавриат ва магистратура учун тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари уларнинг ўзлари томонидан белгиланади;
бакалавриатга кириш имтиҳонлари мустақил ўтказилади;
таълим жараёнига ҳамкор сифатида бириктирилган нуфузли хорижий ОТМ профессор-ўқитувчилари жалб қилинади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг