50 нафар хотин-қизлар қулай иш жойига эга бўлдилар
Марҳамат туманида «Rayyona Textil Group» томонидан трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи янги корхона ишга туширилиши натижасида 50 нафар хотин-қизлар доимий иш билан таъминландилар.
— Авваллари уйда ўтирардим, баъзан мавсумий ишларда ишлаб турардим, — дейди тикувчи Маҳлиё Бўронова. — Ушбу корхона ишга туширилгач, доимий иш жойимга эга бўлдим. Бунда тикувчилик ҳунарини эгаллаганлигим қўл келди. Энг муҳими, бу ерда яратилган шароитлар яхши, ишлашга барча имкониятлар мавжуд.
Бундай лойиҳалар ҳудудда бандликни таъминлаш, аҳоли даромадларини ошириш ҳамда иқтисодий ўсишни рағбатлантиришда муҳим аҳамият касб этади. Айниқса, хотин-қизларни иш билан таъминлаш орқали уларнинг жамиятдаги фаоллигини оширишга хизмат қилмоқда.
Саминжон ҲУСАНОВ, «Халқ сўзи».
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг