5 сентябрдан йўналишли таксида йўловчи ташиш фаолиятига рухсат берилади. Фақат...
Республикада карантин талабларини қисқартириш мақсадида Давлат Раҳбари томонидан берилган кўрсатмаларга мувофиқ Республика махсус комиссиясининг навбатдаги қарори билан қуйидагиларга рухсат берилди:
2020 йил 5 сентябрдан бошлаб:
Йўналишли таксида («Дамас» русумли енгил автомобиллари бундан мустасно) йўловчи ташиш фаолиятига. Бунда ушбу объектлар қуйидаги санитария талабларига риоя этиши талаб этилади:
— йўналишли такси фаолияти давомида карантин қоидаларига риоя этган ҳолда ҳар қатновга чиқишдан олдин ҳайдовчиларнинг тана ҳарорати пирометрларда ўлчаниб, Цельсий бўйича 37C ва ундан юқори бўлган ҳолатда уларнинг транспорт воситасини бошқаришига йўл қўймаслик, уларнинг тиббий ниқоб ва қўлқопда бўлишини таъминлаш;
— йўналишли таксида йўловчиларнинг тиббий ниқобда бўлишини, тиббий ниқоб бўлмаган ҳолатда уларнинг транспорт воситасига чиқишига йўл қўймаслик;
— транспорт воситаси доимий равишда ҳар қатновга чиқишдан олдин (шу жумладан, ҳар бир ўриндиқни) тўлиқ дезинфекциядан ўтказилишини таъминлаш.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг