5 йилда илк бор Халқаро Математика олимпиадасида мактаб ўқувчиси ғолиб бўлди
Энг нуфузли олимпиадалар сирасига кирувчи 62-Халқаро Математика олимпиадаси (IМО) натижалари эълон қилинди.
Якуний натижаларга кўра,
Диёрбек Толипов — Бухоро вилояти 5-ИДУМ ўқувчиси кумуш медаль;
Олимжон Олимов — Бухоро вилояти Халқаро математика мактаби ўқувчиси бронза медални қўлга киритди.
Шунингдек Бухоро вилояти Халқаро математика мактаби ўқувчиси Дониёр Исмоилов имтиёзли дипломни қўлга киритди.
Бу йилги олимпиада 14-24 июль кунлари Россия Федерацияси томонидан ташкиллаштирилди. Унда дунёнинг 110 давлатидан 623 нафар ўқувчилар иштирок этди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг