4 минг нафар аҳолининг узоғи яқин бўлди
Балиқчи туманидаги «Чароғон» маҳалласида аҳоли ташаббуси билан хайрли ишга қўл урилди. Собиқ Иттифоқ даврида қурилиб, фойдаланишга яроқсиз бўлиб қолган кўприк ҳашар йўли билан таъмирланди.
— Эни 10, узунлиги 16 метрдан иборат ушбу кўприкдан узоқ йиллар давомида фойдаланишнинг имкони бўлмади, — дейди «Чароғон» МФЙ раиси Ҳусанбой Норқўзиев. –Таъмирдан сўнг қишлоқни туман марказига элтувчи йўл 4 км.га қисқарди.
Кўприк нафақат, «Чарғон» балки, унга ёндош бўлган Муқанна ва Зулфиқор номли МФЙларида истиқомат қилувчи 4 минг нафарга яқин аҳолига қулайлик яратди.
Саминжон ҲУСАНОВ,
«Халқ сўзи»
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг