Чинозда поезд устига чиқиб олган икки болани юқори кучланишли ток урди
Иллюстратив фото
14 март куни Тошкент вилоятининг Чиноз поездлар тўхташ бекатида 10 ва 11 ёшли болалар поезд вагони устига чиқиб видео суратга олмоқчи бўлганида, уларни юқори кучланишли ток урган. Бу ҳақда "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ хабар берди.
Ток уриши натижасида болалардан бири тананинг 80 фоиз куйиши билан, бошқа бири эса 20 фоиз куйиши билан шифохонага ётқизилган.
Манба берган хабарга кўра, болалар ижтимоий тармоқларда машҳур бўлиш, кўпроқ лайк йиғиш мақсадида видео суратга олиб жойлаштирмоқчи бўлишган ва шу мақсадда вагон устига чиқишган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг