38 млрд. доллар капиталга эга корпорация Оҳангаронда завод қуради
Оҳангарон туманининг «Қизилой» МФЙ ҳудудида «Тошкент cонч cэмент» МЧЖ томонидан цемент ишлаб чиқариш лойиҳаси амалга оширилмоқда. Куни кеча мазкур лойиҳага расман старт берилиб, янги цемент заводи қурилишига тамал тоши қўйилди.
Кўтаринки руҳда ташкил этилган ушбу тадбирда хитойлик ҳамкорлар, туман ҳокими Абдурасул Абдуллаев, туман прокурори, 2-сектор раҳбари Иқболжон Қамбаров, қурувчилар, маҳалла аҳли ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.
Тадбирда хорижлик ҳамкорлар ҳамда туман ҳокими А.Абдуллаев сўзга чиқиб, барчани ушбу йирик лойиҳанинг очилиши билан самимий қутлади.
Шундан сўнг, янги лойиҳага тамал тоши қўйилди.
Тантанали маросимнинг бадиий қисмида эса эл ардоғидаги санъаткорлар иштирокида катта концерт дастури намойиш этилди.
Лойиҳа ҳақида маълумот: «Цемент» ишлаб чиқариш лойиҳасига Оҳангарон туманининг «Қизилой» МФЙ ҳудудидан карьер учун 183,3 гектар, завод қурилиши учун эса 34,2 гектар ер майдони ажратиб берилди. Лойиҳанинг умумий қиймати 200,0 млн. АҚШ доллари (тўғридан-тўғри хорижий нвестиция) бўлиб, лойиҳа ишга тушгандан кейин, 400 нафар янги доимий иш ўринлари ташкил этилади. Завод йилига 2,5 млн. тонна цемент маҳсулоти ишлаб чиқариш қувватига эга.
Ташаббускорнинг хорижий ҳамкори Хитой давлатининг «Анҳуи Cонч Гроуп Cо.Лтд» корхонаси томонидан 16,7 млн. АҚШ доллар миқдорида тўғридан-тўғри хорижий инвестиция жалб этилди. Бунинг натижадсида 40 дан ортиқ махсус техникалар ва асбоб ускуналар олиб келинди. Бугунги кунда корхона қурилиши давом этмоқда. Завод 2023 йилнинг 1-ярим йиллигида ишга туширилиши кўзда тутилган.
Хорижий ҳамкор – «CОНЧ» корпорацияси ҳақида маълумот: «CОНЧ» корпорацияси 1996 йилда ташкил этилган бўлиб, у ХХРда цемент ишлаб чиқариш бўйича етакчилардан бири бўлган давлат компанияси ҳисобланади. «CОНЧ» корпорациясига иккита компания – «CОНЧ» цемент ва «CОНЧ» профели киради.
«CОНЧ» корпорациясининг 500 дан ортиқ шўба корхоналари мавжуд бўлиб, улар Хитой Халқ Республикасининг 24 та провинцияси ва автоном районларида, шунингдек, 20 та хорижий мамлакатларда, жумладан, Индонезия, Лаос, Мянма, Камбоджа ва Ўзбекистонда фаолият олиб боради.
«CОНЧ» корпорациясининг фолияти кўп тармоқли бўлиб, цемент, кимёвий материаллар, чиқиндиларни қайта ишлаш, юк ташиш, қурилиш соҳаси каби кўплаб йўналишларда фоалият олиб боради. Корпорациянинг капитали 37,9 млрд. АҚШ долларидан ошади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг