378 киши инфекцияга чалинди, 2 нафар бемор вафот этди
2021 йил 10 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 178637 (+378) нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати маълум қилди.
Касалликдан соғайганлар жами 174213 (+572) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 97 фоизни ташкил этмоқда.
Шунингдек, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1271 нафарни ташкил қилди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг