25–26 октябрь кунлари Самарқанд шаҳрида Марказий Осиё энергетикларининг навбатдаги кенгаши бўлиб ўтади

14:54 02 Октябр 2023 Жамият
180 0

Маълумки, 2023 йил 4–6 май кунлари Тожикистон Республикаси пойтахти Душанбе шаҳрида Мувофиқлаштирувчи комиссиянинг навбатдаги 41-йиғилиши ҳамда Марказий Осиё Мувофиқлаштирувчи электр энергетика кенгашининг 39-йиғилиши бўлиб ўтган эди. Тадбирда Тожикистоннинг “Barki Tochik” компанияси Кенгашнинг мезбонлик навбати расман Ўзбекистонга ўтганини билдирганди.

2023 йил 25–26 октябрь кунлари Самарқанд шаҳрида Мувофиқлаштирувчи комиссиянинг навбатдаги 42-йиғилиши ҳамда Марказий Осиё Мувофиқлаштирувчи электр энергетика кенгашининг 40-йиғилиши бўлиб ўтади. Унга “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти мезбонлик қилади.

Халқаро тадбирда Ўзбекистон, Тожикистон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Туркманистон электр энергетика ташкилотлари раҳбарлари ҳамда вакиллари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳузуридаги “Миллий диспетчерлик маркази” давлат унитар корхонаси ва “Энергия” мувофиқлаштирувчи диспетчерлик маркази раҳбарлари ҳамда мутахассислари иштирок этишади. Россия Федерациясидан ташриф буюрувчи мутахассислар эса кузатувчи мақомида қатнашадилар.

Ишчи тартибда ўтадиган йиғилишда Марказий Осиё минтақасида 2023/2024 йил куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш ишлари, бу борада амалга оширилган юмушлар ва йўл қўйилган камчиликлар ҳамда уларнинг ечимлари атрофлича таҳлил қилинади.

Шунингдек, куз-қиш мавсумида Марказий Осиё электр энергетика ҳалқа тизимида электр таъминоти барқарорлигини таъминлаш учун зарур амалиётлар, каскадли ўчишларнинг олдини олиш, қайта тикланувчи энергия манбаларини электр энергетика тармоғига улаш ва уларни тўғри эксплуатация қилиш, минтақада сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш истиқболлари муҳокама этилиши кутилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер