23 июндаги Тошкент – Хожикент поездининг 2 та рейси бекор қилинди
23 июнь куни Тошкент – Хожикент – Тошкент шаҳарлараро йўловчи поездларининг 2 та рейси бекор қилинади. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати хабар берди.
«Тошкент минтақавий темир йўл узели» УКга қарашли Қодиря- Оққовоқ бекатлари оралиғининг 21 - километридан 22 - километригача бўлган темир йўлда капитал таъмирлаш ишлари амалга оширилади.
Шу сабабли 23 июнь куни соат 07:10 даги «Тошкент – Хожикент» ва 10:10 даги «Хожикент–Тошкент» йўналишида ҳаракатланадиган шаҳарлараро йўловчи поездлар қатнови бекор қилинади.
Шу куни соат 14:06, 16:42, 17:31 ҳамда 19:13 да ҳаракатланадиган «Тошкент –Хожикент – Тошкент» йўналишидаги шаҳарлараро йўловчи поездлари ҳаракат жадвали бўйича қатновини амалга оширади.
«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ раҳбарияти бундай ноқулайлик учун йўловчилардан узр сўрайди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг