22 июндан Бухорода жамоат транспортига рухсат берилмоқда

23:08 21 Июнь 2020 Жамият
1472 0

Бухоро вилоятидаги «сариқ» ва «яшил» тоифасидаги ҳудудларда жамоат транспорти (Дамас ва микроавтобуслардан ташқари шаҳар ва шаҳар атрофи йўналишлари бўйича автобуслар) ҳаракатига рухсат берилмоқда.

Рухсат берилган транспортларга карантин талабларига қатъий риоя этиш белгиланади. Жумладан, автокорхона томонидан транспорт воситасини ҳар бир қатнов олдидан ва охирги бекатда, шунингдек, автошоҳбекатларда тўлиқ дезинфекция қилиш, ҳайдовчиларни тиббий ниқоб ва қўлқоплар билан таъминлаш ҳамда уларнинг мунтазам равишда ўз вақтида алмаштириб бориш чоралари кўрилади. Шунингдек, автобус салонига фақатгина тиббий ниқобдаги йўловчилар киритилади.

Ҳозирда «қизил» тоифадаги ҳудуд ҳисобланган Вобкент, Ғиждувон ва Шофиркон туманлари билан боғлиқ йўналишлар ҳаракатига рухсат берилмаган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер