2030 ва 2034 йилги Осиё ўйинлари мезбонлари аниқ бўлди

17:24 16 Декабрь 2020 Дунё
1171 0

Айни пайтда Маскат шаҳрида Осиё Олимпия Кенгашининг Бош ассамблеяси бўлиб ўтмоқда.

Ассамблея давомида 2030 йилги Осиё ўйинлари мезбонлиги учун сайлов ҳам ташкил этилди.

Унга кўра, 2030 йилги ўйинлари Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида ўтказилади.

Ушбу овоз бериш жараёнида ютқазган Ар-Риёд (Саудия Арабистони) эса аввалдан эълон қилинганидек 2034 йилги Осиё ўйинларига мезбонлик қилади.

Қайд этиш лозим, аввалроқ Ўзбекистон ҳам ушбу ўйинларга мезбонлик қилиши ҳақида маълумотлар тарқалганди. Аммо, кейинчалик ушбу қарордан воз кечилганди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер