2025 йилда темир йўл транспортида қанча йўловчи ташилган?
Ўзбекистонда 2025 йил давомида темир йўл транспортида 10,5 миллион йўловчи ташилган. Бу ҳақида Миллий статистика қўмитаси маълумот берди.
Мазкур даврда темир йўл транспортидан бир кунда ўртача 28,8 минг нафар йўловчи фойдаланган.
Қўмита маълумотларига кўра, ушбу кўрсаткич 2024 йилга нисбатан 0,7 миллион йўловчига ошган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, 2025 йилда метрополитен орқали қанча йўловчи ташилгани тўғрисида маълумот берилган эди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг