2025 йилда cтоматология хизматлари нархи 5,1 фоизга қимматлашди
Стоматология хизматлари нархлари 2025 йилда 5,1 фоизга ошди. Бу ҳақида Миллий статистика қўмитаси маълумот берди.
Маълум қилинишича, ўтган йилда тиббиёт лабораториялари хизматлари нархлари 10,3 фоизга, амбулаторияда даволаш хизматлари нархлари эса 9,4 фоизга қимматлашган.
Бундан ташқари, диагностика визуализацияси хизматлари нархлари 9,1 фоизга ошган бўлса, стационар даволаш ва реабилитация хизматлари нархлари 7,5 фоизга кўтарилгани кузатилган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг