2025 йил якунига қадар «Таллимаржон иссиқлик электр станцияси» қувватлари 900 МВтга оширилади
Фото: Халқ сўзи
Электр энергия ишлаб чиқариш соҳасида замонавий, юқори самарадор ва энерготежамкор технологияларни жорий этиш борасида «Иссиқлик электр станциялари» АЖ томонидан навбатдаги инвестиция лойиҳаси амалга оширилиши кўзда тутилган.
Навбатдаги инвестиция лойиҳаси «Таллимаржон ИЭС» АЖда амалга оширилади. Унга кўра, 2025 йил якунига қадар станцияда умумий қуввати 900 МВт дан кам бўлмаган навбатдаги иккита буғ-газ қурилмаларини қуриш ишлари олиб борилади ва лойиҳанинг бош пудратчилари сифатида Испаниянинг Ispaniyaning Intecsa Ingeniera Industrial S.A. ва Япониянинг Mitsubishi Corporation компаниялари иштирок этади.
«Иссиқлик электр станциялари» АЖда «Таллимаржон ИЭС» АЖ ва Испаниянинг Intecsa Ingeniera Industrial S.A. ҳамда Япониянинг Mitsubishi Corporation компаниялари ўртасида қурилиш ишларини амалга ошириш бўйича шартнома имзолаш маросими бўлиб ўтди.
Янги инвестиция лойиҳаси Самарқанд ва Бухоро вилоятлари истеъмолчиларини, Қарши магистраль каналидаги еттита насос станциясини ва яна кўплаб аҳоли пунктларини ишончли электр энергияси билан таъминлашга қаратилган.
Intecsa Ingenieria Industrial S.A ва Mitsubishi Corporation компаниялар консорциуми билан «тайёр ҳолда топшириш» шарти асосида тузилган шартномага мувофиқ шартнома қиймати қуйидагича:
529 850 807 АҚШ доллари,
93 826 656 евро,
19 535 051 546 япон иенаси.
Лойиҳа амалга оширилиши натижасида, корхона томонидан йилига қўшимча 7,2 млрд. кВт.соат электр энергияси ишлаб чиқарилади. Юқори тежамкор технологиялар ҳисобига 520 млн. куб метр табиий газ тежалишига эришилади.
Яна бир эътиборли жиҳати, атмосферага чиқарилаётган ифлослантирувчи моддалар 1500 тоннага камаяди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг