2024 йил 1 апрелдан бошлаб иссиқлик таъминоти хизматлари учун ҚҚС бўйича имтиёз бекор қилинди

18:06 07 Март 2024 Жамият
1097 0

Ҳурматли Тошкент аҳолиси!

Эслатиб ўтамиз, 2023 йил 28 декабрда қабул қилинган “2024 йил учун солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари қабул қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ айрим хизматларга, шу жумладан, иссиқлик таъминоти хизматларига қўшимча қиймат солиғи (ҚҚС)нинг ноль ставкаси бекор қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитаси тегишли янгиликларни эълон қилди, шунингдек, видеомурожаатда тегишли тушунтиришлар берди.

Бу нимани англатади?

1 апрелдан бошлаб иситиш тизими ва иссиқ сув таъминоти хизматлари учун тўловни амалга оширишда қўшимча қиймат солиғининг 12 фоизи белгиланган тарифга қўшилади. Илгари, ушбу хизматларни тақдим этиш учун товар айланмаси ноль ставка бўйича ҚҚСга тортилар эди.

ҚҚС қаердан келади?

ҚҚС Давлат бюджетига тушади ва иссиқлик таъминоти тарифининг бир қисми эмас.

ҚҚС аванс тўловлари (олдиндан тўлов)га таъсир қиладими?

Таъсир қилади, бироқ 2024 йил 1 апрелдан бошлаб. Бундай ҳолда, тарифни қайта ҳисоблаш мумкин эмас. ҚҚС тарифнинг бир қисми эмас, балки солиқ ҳисобланади, шунинг учун 1 апрелдан бошлаб иссиқлик таъминоти хизматлари учун барча тўловлар ҚҚС билан амалга оширилади.

Иссиқлик энергиясини сотишда ҚҚСни ҳисоблаш Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 242 ва 265-моддаларига мувофиқ бажарилади.

(Реклама ҳуқуқи асосида)

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер