2023 йилда Туркиядан ўғирлаб кетилган 3 минг 59 тарихий мерос қайтарилди

16:35 05 Январь 2024 Дунё
411 0

Фото: AА

Туркия Республикаси Маданият ва туризм вазири Меҳмет Нури Эрсой 2023 йилда Туркиядан ўғирланган 3 минг 59 тарихий мерос қайтарилганини маълум қилди.

Вазирнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида қилган баёнотида Туркиядан ўғирланган асарларни қайтариш учун саъй-ҳаракатлар 2024 йилда ҳам худди шундай фидойилик ва қатъият билан давом эттирилишини билдирди.

Шу ўринда у Қадимги Перге ва Бубон шаҳарларидан олинган император ҳайкалларидан Зеугма стеласи ва Урарту даврига оид асарлар каби минглаб тарихий мерослар топилган ўлкаларида ҳозирда намойиш етилаётганлигини таъкидлади.

“Ўтган йили юртимизга қайтарилган ашёлар орасида Понтус қироли Митрадат VI Еватор даврига оид 2 минг 940 та танга, Aмерика Қўшма Штатларининг Қадимги Бурдур Боубон шаҳридан келиб чиққан, милодий II-III асрларга оид Септимиус Севернинг бронза ҳайкали билан Aнталия Перге қазишмаларидан топилган ва милодий III асрга оид мармар император бошлари, Италиядан милодий II асрга тегишли ва Газиантеп Зеугма шаҳридан олинган ёзувли қабр стеласи, Урарту даврига оид бронза идишлар (милоддан аввалги IX-VII-асрлар), от жабдуқлари қисмлари, куфа типидаги бут (милоддан аввалги 3 минг йиллaр) ва Рим даврига оид кийик ҳайкалчаси бор” дейди Меҳмет Нури Эрсой.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер