2023 йилда саноат зоналари ва йирик инвестиция лойиҳалари инфратузилмаси учун 1,7 триллион сўм йўналтирилади

18:46 10 Январь 2023 Сиёсат
1650 0

Фото: president.uz

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов хабар берди. 

2023 йилда саноат зоналари ва йирик инвестиция лойиҳалари инфратузилмаси учун 1,7 триллион сўм йўналтирилади.

Шунингдек, «Ғиждувон» ва «Қўқон» эркин иқтисодий зоналари ҳудуди кенгайтирилади.

Қорақалпоғистон ва Қашқадарёда «Ургут» эркин иқтисодий зонасининг филиаллари ташкил этилади.

Мутасаддиларга:

— 1 июлга қадар саноат зоналарига ажратилган маблағлар ҳисобига инфратузилма масаласини ҳал этиш;

— йил якунига қадар саноат зоналарида 1 минг 264 та лойиҳани ишга тушириб, қўшимча 3 триллион сўмлик саноат маҳсулоти ишлаб чиқаришни таъминлаш топширилди.

2023 йилдан бошлаб иқтисодий ривожланиши орқада бўлган 4 ва 5-тоифадаги 60 та туманга 27 та турдаги солиқ имтиёзи, субсидия ва преференциялар берилди.

«Бу имкониятдан вилоят, туман ҳокимлари, инвестиция ва саноат бўйича ҳоким ўринбосарлари фойдаланишлари керак!» — деди Президентимиз.

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигига ҳокимлар ўринбосарлари билан бирга:

— бир ой муддатда 60 та тумандаги саноат лойиҳаларига инвестиция жалб қилиш бўйича «йўл харитаси»ни тасдиқлаб, ижросини бошлаш;

— йил якунига қадар ҳар бир туман бўйича камида 5 тадан саноат лойиҳасини ишга тушириб, улар тоифасини яхшилаш топширилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер